Ўзбекистон | 11:31 / 29.01.2024
19521
1 дақиқада ўқилади

Қурувчиларнинг “обнал” ва “ўғирлик” қилишига нима шароит яратаётгани айтилди

2023 йилда қурилиш лойиҳаларида 3 трлн сўмлик кераксиз харажатларнинг олди олинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент йиғилишида қайд этилишича, бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилмоқда. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади.

Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда. Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 трлн сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинган.

Таъкидланишича, иқтисод қилишга келганда қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда. Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни “обнал” ва “ўғирлик” қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, “яширин” қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.

Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.

Мавзуга оид