Ўзбекистон | 18:52 / 29.01.2024
16048
1 дақиқада ўқилади

Қуйи Чирчиқ туманида онасига алимент тўламаган ака-сингил 15 суткага қамалди

Ака ва сингил меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган онаси учун алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келган.

Фото: МИБ

Тошкент вилоятида онасининг таъминот пулини тўламаган ака ва сингил жазога тортилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ФИБ Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 23 октябрдаги буйруғи билан қарздорлар Д.У. ва Б.У.дан онаси Д.У. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Аммо ака-сингил бу мажбуриятдан қочиб, онасининг таъминоти учун белгиланган алимент пулини тўлашдан бош тортиб келишган.

Ака-сингил бу қилмиши учун жазога тортилди: меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-она учун алимент пулларини тўлашдан бош тортганлиги сабабли қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 47-5 моддасига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид