Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган аёл ушланди
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари аёлнинг уйидан ҳам топилган.
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган 45 ёшли аёл ушланган.
Қўқон шаҳар “Артизанбўйи” МФЙда яшовчи М.Ш. 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини 9,5 млн сўм эвазига сотган вақтда қўлга олинган.
Шунингдек, у яшаш хонадонида 10 дона “Тропикамид” ва 61 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини сақлаб юргани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 05.07.2026
Рецепт асосида сотиладиган қарийб 2500 номдаги дори нархлари пасайтирилди
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026