Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 4 ёшли ўғлини урган ота 10 суткага қамалди
42 ёшли ота ҳақорат қилиш ва оилавий зўравонлик ҳуқуқбузарликларини содир этганликда айбли деб топилган.
Фото: Видеодан кадр
Термиз шаҳрида вояга етмаган боласига шафқатсиз муносабатда бўлган эркак маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти суди матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 феврал куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида 4 ёшли ўғлини урган, 1981 йилда туғилган А.Э.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.
Эркакка суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда мазкур 42 ёшли эркак ёш фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Бош прокуратуранинг расмий баёнотига кўра, эркак ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ҳамда ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026