Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ИИБ ходимлари 12 ёшли болага куч ишлатди
Боланинг боши лат еган, ўзи эмоционал қўрқиш ҳолатига тушган. Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалди. Видеода ходимлардан бири болани кўтариб хизмат машинасига тиқаётганда бола бошини уриб олиб, бақиргани эшитилади.
Болалар омбудсманининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 22 декабр куни Тошкент шаҳрида содир бўлган. 2024 йил 1 феврал куни боланинг онаси Болалар омбудсманига мурожаат қилган.
Чилонзор тумани Чилонзор-3 мавзесида ИИБ ходимлари Ш.М. ва А.О. 2011 йилда туғилган К.П. да пиротехника воситалари борлигини аниқлаб, болани хизмат машинасига куч ишлатиб, мажбуран ўтқазишга уринган ҳолда унга нисбатан қўпол ва номақбул муносабатда бўлган.
Бунинг оқибатида бола бош соҳасидан лат еган ва қаттиқ эмоционал қўрқиш ҳолатига тушган.
ИИБ ходимларига нисбатан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ш.М. ва А.О.нинг ҳаракатларида болага нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳамда ИИВ Касб маданияти кодексини бузиш ҳолатлари юзасидан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бола манфаатларига зид бўлган бу каби ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бунга жавобан қонун доирасидаги қатъий чора кўрилиши шарт. Ҳозирда Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Мавзуга оид
16:00 / 06.04.2026
“Участкавой”ларга топшириқ: “дайди топмасанг қариндошингни ёки ўзингни дайди қилиб ёп!”
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
15:59 / 15.12.2025