Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши қанча экани тўғрисида маълумот тақдим этилди.

2023 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жинси бўйича:

  • эркаклар учун – 28,3 ёш;
  • аёллар учун – 29,7 ёш ўртача кўрсаткич сифатида қайд этилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этган.