18-19 май кунлари “Ҳумо Арена”да 10 нафар етакчи маҳаллий ва хорижий сотувлар бўйича экспертлар чиқиш қиладилар ва сотувларни оширишнинг амалий воситалари билан ўртоқлашадилар.

Форум доирасида 50 та етакчи брендлар иштирокида биринчи “Йил бренди 2023” кўргазмаси ва 25 та номинацияда истеъмолчилар ҳамда экспертлар ҳайъати танловига кўра “Йил бренди” мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилади. Бу йил форумнинг бош ҳамкори мамлакат банклари ўртасида энг йирик хусусий банк ва фаоллик бўйича етакчи бўлмиш “ Kapitalbank” бўлди.

“Форумнинг ноёблиги шундаки, у мамлакатимизда сотувчи касбига бағишланган илк форум бўлади. Биз замонавий сотувчи мақоми ва имкониятларига унинг фаолиятининг қиммати ва ҳар қандай бизнесдаги аҳамияти нуқтаи назаридан комплекс ёндашдик. Форум бозоримизда товарлар ва хизматлар таклиф этувчилар учун кучли мотивация беради,- дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси, MAKON ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов. Форумнинг асосий вазифаси – қўлланилаётган воситаларни “пухталаш” ва замонавий сотувларнинг янги имкониятларидан хабардор бўлиш учун энг фаол мутахассисларни жамлаш”.

“Биз учун маркетинг ва сотувлар бўйича мутахассислар ҳамжамиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, тажриба ва энг яхши амалиётлар билан ўртоқлашиш мумкин,- дейди “ Kapitalbank” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов. – Мамлакатдаги энг йирик молиявий институтлардан бири сифатида бизнинг вазифамиз – банкка мижозлар жалб қилиш ва маҳсулотларимиз ҳақидаги ахборотни етказиш билан кифояланиб қолмай, молиявий саводхоналик асосларини, бизнес юритишни, бюджетни режалаштиришни ва бошқаларни ўргатиш ҳамдир. Аминманки, Ўзбекистон маркетинг ва сотувлар соҳасидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланишга улгурган форум бу йил ҳам биз ва бозордаги ҳамкасбларимизга янги ғоялар манбаси бўлади”.

Форум спикерлари сотувлар бўйича энг машҳур маҳаллий экспертлар ва тўрт нафар россиялик тренер бўлиб, улар форум доирасида, чиқиш қилишдан ташқари, сотувлар бўлимларининг раҳбарлари учун ноёб маҳорат сабоқлари ҳам ўтадилар.

Мурод Назаров, Murad Buildings”, “Nest One” ва NRG асосчиси. Девелопмент соҳасида 20 йиллик тажрибага эга муваффақиятли тадбиркор. Унинг раҳбарлиги остида компаниялар жами майдони 575 000 кв.м. бўлган ноёб кўчмас мулк объектларини муваффақиятли топширдилар. Мурод шахсий бренд сотувларга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беради.

Анвар Абдуқаюм, “Той Бола” ўйинчоқлар бренди асосчиси. Сотувларда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ижтимоий тармоқлардаги обуначилари – миллион атрофида. Анварнинг чиқиши ишонтириш санъати ва муваффақиятли сотувларда унинг аҳамиятига бағишланади.