Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди
Оқланганлар орасида суд-ҳуқуқ тизимида юқори лавозимларда ишлаган таниқли шахслар ҳам бор. Уларнинг аксариятига Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ўлим ҳамда узоқ муддатли қамоқ жазоси берилган.
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1930-1938 йилларда суд ҳукми билан ноҳақ жазога тортилган 198 нафар шахсга доир 11 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ноҳақ жазога тортилганлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида қатнашиш, партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга ошириш каби жиноятларда айбланган.
Бош прокурор ўринбосари томонидан 11 та жиноят иши бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди. Очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилган.
Суд ишида оқланган шахслардан бири Саъдулла Қосимов. У 1900 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1929 йил 3 мартга қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаган. Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукмига кўра Саъдулла Қосимов мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига тортилган. Мазкур иш доирасида ўша вақтда Қосимов билан бирга яна 6 киши Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Ўтказилган суд мажлисида С.Қосимовнинг набираси Ф.Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳам кўриб чиқилган. Натижада С.Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли айбсиз деб топилган ва оқланган.
2024 йил 6 май куни Олий суд томонидан реабилитация қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари рўйхати:
— Қосимов Саъдулла Рашидович, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;
— Шарипов Бадриддин, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;
— Мирсагат Мирзокиров, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган;
— Рустамхўжа Иброҳимўжаев, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган;
— Спиродонов Вячеслав Петрович, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;
— Олимов Насриддин, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган;
— Акбар Самижанов, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган;
— Эрниёз Жуманиёзов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Кош Қурбонов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Назар Қобулов, 10 йилга концлагерга жўнатилган;
— Абдулла Авазметов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Бекчан Матчонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Матчон Искандаров, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Эгамберди Қўчқоров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Шариф Рахимов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Эрниёз Бобожон, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилинган;
— Майли Сауров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Матчанбек Матмуратов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Раимберген Саитниязов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Матёқуб Жуманиёзов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган ;
— Мамажон Сарибакалов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Машарип Сари Бакалов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Қуранбой Пирманов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Рахмонқул Адамов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Нурулла Бобониёзов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Иброҳим Юзбоши Машарипов, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Пиржон Машарипов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Отажон Абдуллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Куряз Мулла Ваисов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Мадраим Машарипов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Жуманиёз Султонмуродов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Худойберган Машарипов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Матмурот Авезов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Назар Махрам Аминов, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган;
— Мадаминжон Абдалниёзов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Мустафо-Казак Кошаров, 10 йилга концлагерга жўнатилган;
— Худойберган Машарипов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Жуманиёз Аллабергенов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Саур Қаландаров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Юсуф Хўжа Иброҳимов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Мулла Ибайдулла Ахметов, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Абдушукур Абдуқодиров, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Нурмат Юсупов, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Бобожон Мақсум Машарипов, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Иброҳим Отажонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Махсум Ибадулла Хожи Абдурасул, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Яхшимурод Давлемуродов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Абди Эшон Отажонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Усмон Эшон Отажонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ибадулла Нурметов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ваис Ортиқов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Уста Қаландар Ахмедов, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Сафар Шагалов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Сафарбой Дурдиев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Берди Қилич Бекмуратов, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Сайдулла Нуруллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Шоназар Сатторов, 8 йилга концлагерга жўнатилган;
— Бозор Болтаев, 8 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ёриқул Қодиров, 8 йилга концлагерга жўнатилган;
— Турсун Амин Қиличов, 8 йилга концлагерга жўнатилган;
— Муҳаммадқул Мустафоқулов, 8 йилга концлагерга жўнатилган;
— Хожи Мурод Амин Рўзиев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Мирза Аҳмад Ражабов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Кари Дауд Адилов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Собир Холиқов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ниёз Соибов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Рўзи Нуруллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Мулла Сафар Рахмонов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Бозор Турдиев, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Тўра Рахматов, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Тўқсон Катташейхов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ҳусейн Жалолов, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Шариф Маруфов, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Мурод Турсунов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Нор Гадоев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Халим Хаитов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Толип Тўраев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ҳамдам Шарипов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Нор Назаров, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Нормурот Ҳамроев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Барот Ҳайдаров, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Жума Файзиев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Саидқул Периев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Сафар Хайриев, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилиниб, жазодан озод қилинган;
— Ниғмат Норов, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилиниб, қамоқдан озод қилинган;
— Мўмин Турсунқулов, 10 йилга қонцлагерга жўнатилган;
— Лутфулла Сайфуллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Қобил Тангри Бердиев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Ҳасан Хазратқулов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Искандар Хафизов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Али Хафизов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Бек-Али Абдурахмонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Рашид Абдуллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Муқум Абдуллаев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Тўра Худоёров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Савран Ҳасанов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Достон Абдурахмонов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Даврон Бердиёров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Турғун Алимов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Қорабек Ниёзов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Синдар Давронов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Жалдибой Давронов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Бозорбек Турсунқулов, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Раимқул Эгамбердиев, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Оқилбек Одилов, 10 йилга концлагерга жўнатилган;
— Байзар Одилов, 10 йилга концлагерга жўнатилган;
— Эргаш Абдуллаев, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган;
— Ихлос Бердиёров, 5 йилга концлагерга жўнатилган;
— Омон Ботиров, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Сохиб Абдуллаев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Хофиз Мақсум Мулла Мирзаев, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Омон Келдибоев, 3 йилга сургун қилинган;
— Барот Қипчақов, 3 йилга концлагерга жўнатилган;
— Жўра Абдуллаев, 10 йилга концлагерга жўнатилган;
— Дадабой Умаралиев, отувга ҳукм қилинган;
— Мирвали Мирюсупов, отувга ҳукм қилинган;
— Мамажон Қори Расулбоев, отувга ҳукм қилинган;
— Мулла Ахмед Али Азимбоев, отувга ҳукм қилинган;
— Абдуғаффор Мирюсупов, отувга ҳукм қилинган;
— Хожимат Азимбоев, отувга ҳукм қилинган;
— Комилжон Зокирхўжаев, отувга ҳукм қилинган;
— Ғойибберди Алиназаров, отувга ҳукм қилинган;
— Абуладжон Ҳақназаров, отувга ҳукм қилинган;
— Жафар Ишматов, 3 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Исмоил Юсупов (Казаков), отувга ҳукм қилинган;
— Рахмон Худойбергенов, отувга ҳукм қилинган;
— Ортиқ Ҳақназаров, отувга ҳукм қилинган;
— Матризо Иброҳимов, отувга ҳукм қилинган;
— Қаландар Юсупов, отувга ҳукм қилинган;
— Абдулла Фазилов, отувга ҳукм қилинган;
— Бобожон Накиев, отувга ҳукм қилинган;
— Саиджон Накиев, 10 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Аскар Накиев, отувга ҳукм қилинган;
— Латиф Абдурахмонов, отувга ҳукм қилинган;
— Абдалниёз Тожиев, отувга ҳукм қилинган;
— Мадраим Қурамбоев, отувга ҳукм қилинган;
— Матёқуб Каримов, отувга ҳукм қилинган;
— Бекжон Матчонов, отувга ҳукм қилинган;
— Отажон Абдуллаев, отувга ҳукм қилинган;
— Машарип Рахимов, отувга ҳукм қилинган;
— Сабур Камолов, отувга ҳукм қилинган;
— Баба Курязов, отувга ҳукм қилинган;
— Сафарбала Матназаров, отувга ҳукм қилинган;
— Отажон Адамбоев, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган;
— Раим Бобожонов, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган;
— Матёқуб Абдукаримов, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган;
— Жуманиёз Рахимов, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган;
— Қурбонбой Рахимов, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган;
— Дориомедов Андрей Иванович, отувга ҳукм қилинган;
— Абдуллажон Содиқбоев, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Роксиков Николай Алексеевич, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Федоров Михаил Дмитриевич, 1 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Арсеньева Владимир Михайлович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Никольский Виктор Иванович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Мулла Абдуллажон Бобоев, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган;
— Шепелев Семена Васильекич 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Бархаш Лев Львович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Городиский Константин Константинович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Яковенко Федор Титович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Нензберг Владимир Александрович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Никольский Андрей Иванович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Власов Дмитрий Павлович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Антипов Николай Данилович , 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Сологуб Анатолий Николаевич, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Муханов Александр Владимирович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Монстров Константин Иванович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Лазарев Александр Ильич, 1 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Ситняковкий Борис Никонорович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Ситнаяковский Алексей Никонорович, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Покровская-Спиродонова Ольга Дмитриевна, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Родзиевский Дмитрий Григорьевич, 2 йилга концлагерга сургун қилинган;
— Безсонов Андрей, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган;
— Николькая Лидия, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган;
— Икром Шокиров, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган;
— Лалихўжа Турдихўжаев, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган;
— Мадат Шматбаев, концлагерга сургун қилинган;
— Нишонбиби Муҳаммадсаидов, концлагерга сургун қилинган;
— Убайдулла Абдуллаев, озодликдан маҳрум қилинган;
— Фатхулла Сагдуллаев, озодликдан маҳрум қилинган;
— Наби Рабиев, озодликдан маҳрум қилинган;
— Муҳиддин Мўминхўжаев, озодликдан маҳрум қилинган;
— Маматалибек Қосимов, озодликдан маҳрум қилинган;
— Қамбар Содиқов, озодликдан маҳрум қилинган;
— Сагдулла Фузаилов, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Илҳом Орифхўжаев, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Мажид Зиёхўжаев, дастлабки тергов давомида қамоқда бўлгани сабабли, жазодан озод этилган;
— Ҳамид Зиёхўжаев, дастлабки тергов давомида қамоқда бўлгани сабабли, жазодан озод этилган;
— Жўра Ахмедов дастлабки тергов давомида қамоқда бўлгани сабабли, жазодан озод этилган;
— Тўрахўжа Калимбетов, отувга ҳукм қилинган;
— Давлет Шила; отувга ҳукм қилинган;
— Садулла Насратдин, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Акмамет Садубай Эшон, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Сара Хўжакев, отувга ҳукм қилинган;
— Адабай Бекманов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Жамил Ниёзов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Сеитназар Даумбетов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Юсуп Ахунхўжаев, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Пирназар Каатан, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Бийхўжа Калимбетов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Жабаберген Қадирбергенов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Муса Қадирбергенов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Гаип Шаржанов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Абайдулла Раушанов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
— Бекберген Тошанов, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
09:20 / 30.10.2024
Россияда ва дунёда «Исмларни қайтариш» акцияси бўлиб ўтди
19:20 / 21.10.2024