2024 йилнинг 25-26 апрел кунлари Chery энергияда ишловчи янги Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV автомобиллар чидамлилигининг кенг кўламли синовини ўтказди. 1214 км узунликдаги маршрут, Пекин шаҳридан Шандун провинциясидаги Тсинан маданий шаҳри орқали, Конфуций таълимоти ихлосмандларининг муқаддас замини бўлган Тсюйфудан ўтиб, Анхой провинциясининг Уху шаҳрида якунланди. Синовдан мақсад – автомобилларнинг узоқ масофаларга чидамлилиги ва ҳайдалиш кўрсаткичларини текшириш эди. Тадбирда Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари ҳам иштирок этдилар.
25 апрел куни Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV Пекин шаҳридан ноёб саёҳатга чиқдилар. Саёҳатнинг бошида автомобиллар паст тезликларда ҳайдовчига ёрдам тизимлари ишини намойиш этиб, Пекин шаҳри тирбандликларини енгиб ўтдилар. Магистрал йўлда асосий эътибор қувват узатувчисининг барқарорлиги ва ёқилғи тежамкорлигига қаратилди.
3-авлодли DHT гибрид трансмиссия билан жуфтликдаги 5-авлодга мансуб 1.5TGDI гибрид двигателлари, қувватни самарали етказиб берилиши ва ҳаракатланиш шароитларига кўра электр мотор ва двигатель ўртасида автоматик алмашишни таъминлайдилар. Бу қулайликни ва ёқилғи тежалишини яхшилайди.

Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV’даги ACC (Adaptive Cruise Control – Мослашувчан круиз назорати), LDW (Lane Departure Warning – Йўл бўлагидан чиқиш ҳақида огоҳлантириш), AEB (Automatic Emergency Braking – Автоматик фавқулодда тормозланишда ёрдам тизими) ва BSD (Blind Spot Detection – Кўринмас зоналарни аниқлаш тизими) каби илғор ҳайдовчига ёрдам тизимлари ҳайдаш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаб, бошқарувни сезиларли даражада осонлаштирдилар.
Tiggo 9 PHEV’нинг масофа заҳираси 1400 км дан ортиқ бўлиб, 20 дақиқада тез қувватланиш имконига эга. Arrizo 8 PHEV бир қувватланишда 1463 км масофани босиб ўта олади ва унинг юқори самарали батареялари атиги 19 дақиқада қувватланади. Бу зарядлаш ҳақида ташвишланмасдан узоқ масофаларга саёҳат қилиш имконини беради.

Узоқ сафарда қулайлик жуда муҳим аҳамиятга эга. Tiggo 9 PHEV созланувчан 10 та массаж созламаларига эга ўриндиқларни таклиф қилади, Arrizo 8 PHEV эса кенг, бутун бадан билан ҳис қилинувчи ўриндиқлар ва ҳашаматли салонга эга. Arrizo 8 PHEV’даги NVH (Noise-Vibration-Harshness – Шовқин-вибрация-қаттиқлик) технологияси хотиржам ва ёқимли саёҳатни таъминлайди. Tiggo 9 PHEV икки қаватли ламинатланган шовқинни ютувчи ойналар ва ENC (Environmental Noise Cancellation – Атроф-муҳит шовқинини бартараф этиш тизими) билан жиҳозланган бўлиб, булар ҳайдовчи ва унинг йўловчилари учун қулай ва осойишта саёҳатни таъминлайди.


















