Жаҳон | 17:29 / 13.05.2024
18785
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди

Қувандиқ Бишимбаев ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топилди.

Қозоғистонда суд собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевни рафиқасини ўлдиргани учун 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Бишимбаев ўта шафқатсизлик ва қиноқлар билан қотиллик содир этиш моддалари бўйича айбдор деб топилган. Иш ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқилди.

Бишимбаевнинг амакиваччаси Бақитжан Байжанов эса жиноятни яшириш ва жиноят тўғрисида хабар бермасликда айбланиб, тўрт йилга қамалган.

2023 йил ноябрда Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукенова билан баҳслашиб қолганидан кейин ўзига тегишли бўлган «Bau» ресторанида уни ўлгунича калтаклаган. Айблов томони версиясига кўра, собиқ вазир «ўта рашкчи» бўлиб, рафиқасининг қадамини кузатган, унга ишлашни тақиқлаган ҳамда «унга нисбатан мунтазам равишда жисмоний куч ишлатган». Бишимбаевнинг ўзи суд жараёни давомида рафиқасини калтаклаганини тан олган (бунга видеодалиллар келтирилган), аммо қотиллигига иқрор бўлмасдан, рафиқаси йиқилиб жароҳат олиш оқибатида жон берганини айтганди.

  • Бишимбаев иши Қозоғистонда оилавий зўравонликка дучор бўлганларни қонун билан ҳимоя қилиш зарурати тўғрисидаги жамоатчилик муҳокамасини кучайтирганди. Мамлакатда зудлик билан оиладаги зўравонлик ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.
  • Бишимбаев 2016 йилда бир неча ой давомида Қозоғистон иқтисодиёт вазирлигини бошқарган. 2018 йилда у коррупция бўйича айбланиб, 10 йилга қамалган, аммо бир ярим йил ўтганидан кейин жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганди.

Мавзуга оид