11:03 / 22.05.2024
5817

Евро-2024ни Ўзбекистонда трансляция қилиш ҳуқуқларини ZO'R TV сотиб олди

2024 йилги Европа чемпионатининг Ўзбекистон ҳудудидаги расмий трансляция ҳуқуқини ZO'R TV сотиб олди. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев маълум қилди.

«Дўстлар, бир янгиликни маълум қилмоқчиман. Германияда старт оладиган Европа чемпионатининг Ўзбекистонда расмий трансляция ҳуқуқларини ZO'R TV телеканали харид қилди. Евро-2024 вақтида ZO'R TV билан ижодий ҳамкорлик доирасида учрашувларни шарҳлаб боришга келишдик», — дейди Файзиев ўз каналида. 

Шарҳловчилардан Хайрулла Ҳамидов ҳам қитъа чемпионати баҳсларини шарҳлаши маълум бўлди.

Маълумот учун, Евро-2024 14 июндан бошланиб, 14 июлгача давом этади.

Top