400 га яқин фуқарони чув туширган “Xumo house car” иши судга оширилди
Жиноий гуруҳ аъзолари орасида аввалроқ «Авто 60 ой» иши бўйича 8 йилга қамалиб, 2 йил-у 10 ой «ўтириб» чиққан Жамшид Баҳодиров ҳам бор. Иш доирасида 3 киши қамоққа олинган. Умумий зарар 6 млрд 734 млн сўм атрофида.

Фото: Kun.uz
Аввалроқ бир гуруҳ фуқаролар Kun.uz’га мурожаат қилиб, Xumo vines номи билан танилган вайнер ва унинг шериклари “осон шартларда” автомобил ва уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, ўзларини катта маблағга чув туширганини маълум қилганди.
Сайт томонидан ўтказилган суриштирувларда фуқароларни чув туширган гуруҳ таркибида «Авто 60 ой» ишида 8 йилга қамалиб, 2 йил-у 10 ой «ўтириб» чиққан Жамшид Баҳодиров ҳам борлиги аниқланганди.
Жабрланувчиларнинг маълум қилишича, фуқароларни чув туширган шахсларга нисбатан ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов тугаб, иш судга оширилган.
Жумладан, «Авто 60 ой» ишида 8 йилга қамалиб, 2 йил-у 10 ой «ўтириб» чиққан Жамшид Баҳодиров, Xumo vines номи билан танилган блогер, «Х-vines» МЧЖ раҳбари Ҳумоюн Маҳамаджонов ва «Media plus 24» МЧЖ раҳбари Абдуллоҳ Алимжонов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари (Фирибгарлик), 184-моддаси 3-қисми (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда.
Уларнинг учаласи ҳам эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси терговдан яширинган.
Гуруҳ аъзолари 400 нафарга яқин шахсни чув туширгани айтилмоқда. Умумий зарар 6 млрд 734 млн сўм атрофида.
Маълум бўлишича, мазкур жиноят иши бўйича суд жараёни кейинги ҳафтада жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани судида бошланади.
Юзлаб фуқаролардан бир неча ўн млрд сўм пул йиғиб олган ва ўзлаштириб юборган «Авто 60 ой» МЧЖ раҳбарларига боғлиқ жиноят иши тафсилотлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Табиий, инновацион, трансформатив” – японлар ўзбек павилионига қандай таъриф бермоқда?
Жамият | 09:05
-
Британия Россияга қарши санкцияларни яна кучайтирди
Жаҳон | 09:04
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон | 08:50
Мавзуга оид

20:07 / 20.05.2025
Қирғизистонда суд мажлисларини аудио ва видеога ёзиб олиш мажбурий бўлди

09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

10:36 / 15.05.2025
Россия судлари базасидан киберҳужумдан кейин 89 млн иш йўқолиб қолди

19:33 / 14.05.2025