Футзал бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими туфайли Регистон майдони вақтинча ёпилади. Бу ҳақда вилоят туризм бошқармаси хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблида футзал бўйича жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Регистон ансамблига кириш қуйидаги вақтларда тўхтатилади:
- 24 май соат 15:00 дан;
- 25-май соат 17:00 дан (Тиллакори мадрасаси 25-май куни кун бўйи ёпилади);
- 26 май - кун бўйи.
Маълумот учун, футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябргача Ўзбекистонда бўлиб ўтади.











