"Дунё" хабарига кўра, мақолада муаллиф ўқувчиларни Орол денгизи инқирози ва Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу экологик офатнинг зарарли таъсирини юмшатиш борасидаги ҳаракатлари билан таништирган.

"Бир пайтлар Ўзбекистон ва Қозоғистон учун муҳим сув манбаси бўлган Орол денгизи бугун бутунлай чекинди, унинг ўрнига Ором қум пайдо бўлди. Ундан кўтарилаётган зарарли туз ва чанг эса маҳаллий аҳоли саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда", – дейилади нашрда.

Бунга жавобан Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизининг қуриган тубида шу кунга қадар 1,7 миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этди. 2024 йилда эса яна 200 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳанинг асосий мақсади қум бўронларини камайтириш, маҳаллий экотизимни яхшилаш ҳамда саксовул ва бошқа чўл турлари каби қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экишдан иборат.

Шу аснода, эрозияни секинлаштириш, атмосферадаги қум ва туз миқдорини камайтириш орқали ҳаво сифатини яхшилаш, маҳаллий аҳолининг турли касалликларга чалинишининг олди олинмоқда.

Қайд этилишича, ўрмонларни барпо этиш лойиҳаси маҳаллий аҳоли учун ҳам янги иқтисодий имкониятларни яратмоқда.