Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Икки ҳудудда ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролар М.Р., М.Я. ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида Асака тумани “Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдони ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 8000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Туятортар” ҚЛИ ирригация тизими шуъба бўлим бошлиғи Қ.Х. фуқаро Ў.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ушбу ирригация тизимига қарашли 1 гектар ер майдонини ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026