Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистонни БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафари қўллаган.
Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзоларига сайлов бўлиб ўтган.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафар овозини олган ва ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзолигига сайланган.
“Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида давлат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади. Ушбу тузилма БМТ тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. Кенгаш уч йиллик муддатга сайланадиган 54 аъзодан иборат.
Мавзуга оид
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
22:50 / 01.06.2026