Ўзбекистон | 16:10 / 13.06.2024
3121
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 ойда қурилиш соҳасида 47 та коррупциявий жиноят содир этилгани аниқланди 

Жиноятлар Қурилиш вазирлиги тизимида фаолият юритган 38 нафар ходим томонидан амалга оширилган. Булар асосан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш каби жиноятлардир. 

2024 йил январ-май ойларида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритган 38 нафар ходим томонидан 47 та коррупцияга оид жиноят содир этилган. Бу ҳақда Олий суд томонидан Коррупцияга қарши кураш агентлигига тақдим этилган статистик маълумотларда келтирилган.

Таъкидланишича, шулардан 9 таси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳиссасига тўғри келади. Жиноятларлар асосан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш билан боғлиқ. 

Қайд этилишича, 2023 йилда капитал қурилиш соҳасида 458 нафар шахсларга нисбатан 227 та коррупциявий жиноят ишлари судлар томонидан кўриб тамомланган. Содир этилган жиноятлар натижасида 2023 йилда жамият ва давлат манфаатларига 100,2 млрд сўмлик моддий зарар етказилган. 

Капитал қурилиш соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 458 нафар шахсларнинг 60 нафари бевосита Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги идора ва ташкилотлар ходимлари, 44 нафари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари, қолган 354 нафари эса бошқа соҳа ходимлари ёки фуқаролар экани аниқланган.

Мавзуга оид