Тошкент шаҳар Миробод тумани Абдурауф Фитрат ва Содиқжон Толипов кўчасидаги темирйўл кесишмасининг йўл изида режа асосида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

“Тошкент МТУ” филиали хабарига кўра, шу муносабат билан 14 июн куни соат 22:00 дан 15 июн куни соат 06:00 га қадар Абдурауф Фитрат кўчасининг Содиқжон Толипов кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

“Тошкент МТУ” филиали келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.