Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Кореяга яна бир авиакомпания илк парвозни амалга оширди
Бугун Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент – Инчон – Тошкент йўналиши бўйича илк мунтазам парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Фото: Дунё
Эндиликда Qanot Sharq авиакомпанияси ҳафтасига икки маротаба (душанба/пайшанба) мунтазам йўловчи қатнов рейсларини амалга оширади.
100 йўловчидан иборат "Airbus" A-321 самолёти маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Инчон халқаро аэропортга келиб қўнди (Тошкентда – 5.30). Мазкур авиакомпания хизматларидан фойдаланган жанубий кореялик йўловчилар парвоздан мамнун эканликларини ва мавжуд авиакомпаниялар сафининг кенгайиши Ўзбекистонга туристлар сонининг ортишига хизмат қилишини таъкидладилар. Ҳозирги кунда Тошкент–Инчон–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳафтасига 11 рейс (Uzbekistan Airways – 7 та ва Asiana Airlines – 4 та) амалга оширилиб келинмоқда.
13-15 июн кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея саммити бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
17:45 / 23.12.2025
Янги FlyOne Asia авиакомпанияси Ўзбекистонда 2026 йил апрелида иш бошлайди
15:10 / 17.12.2025
Тошкентда Ўзбекистон–Корея стратегик шериклиги муҳокама қилинди
13:07 / 17.12.2025