Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этганлар аниқланди
Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳри бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилди.
Унда, фуқаролар Н.Р., А.Т. ва бошқалар “Умид” ҳамда "Ўнқўрғон" МФЙ ҳудудидаги хонадонларда 19 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларни умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 105,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026