Ганц гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни тўлиқ маъқуллайди
Исроилнинг «Миллий бирлик» мухолифатдаги партияси етакчиси Бени Ганц Исроил бош вазири Бинямин Нетаянҳу билан режалаштирилаётган асирлар алмашинувининг «кенг контурлари»ни муҳокама қилди.
Бени Ганц Ғазо секторида 2023 йилнинг 7 октябридан буён гаровда ушлаб турилган исроилликларни қайтариш учун ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни маъқуллашини айтган, деб ёзади Anadolu агентлиги.
Исроил армия радиоси маълумотларига кўра, Ганц телефон орқали Бинямин Нетаняҳу билан ҲАМАС билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича бўлиб ўтадиган келишувларнинг «кенг контурлари»ни муҳокама қилиш суҳбатлашган.
Суҳбат асносида Ганц унинг партияси исроиллик тутқунларни озод қилишни таъминловчи ҳар қандай келишувни тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилган. Шунингдек, асирлар алмашинуви бўйича келишув парламент муҳокамасига қўйиладиган бўлса, унинг партияси ҳукуматни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.
Исроил хавфсизлик вазири, ултраўнг миллатчи Итамар Бен-Гвир Нетаняҳунинг асирлар алмашинуви масаласи бўйича ҲАМАС билан тўғридан музокаралар ўтказиш учун Исроил делегацияси вазирлар маҳкамаси билан маслаҳатлашмасдан жўнатилганини танқид остига олган ва одатига кўра, Нетаняҳу бошқарувидаги коалицион ҳукумат таркибидан чиқиш билан таҳдид қилган.
Бунгача «Моссад» директори Давид Барнеа жума куни Қатар пойтахти Доха шаҳрига Тел-Авив ва ҲАМАС ўртасида асирлар алмашинув масаласини муҳокама қилиш учун жўнатилган эди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
19:56 / 21.01.2025
Исроил армияси қўмондони истеъфога чиқади
19:35 / 21.01.2025
Исроиллик миллатчи вазирлар урушни тиклашни талаб қилмоқда
17:42 / 21.01.2025
Исроил Ғарбий Соҳилда янги ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
22:23 / 20.01.2025