Евро-2024да 4 та жамоа қолди. Championat жамоаларнинг ўзига хослигини аниқлаш учун статистикага эътибор қаратди.

Испания: ҳужум кўрсаткичлари бўйича энг яхшиси

• Испанияликлар ушбу турнирда энг кўп зарба (100 та) ва энг кўп аниқ зарба беришди (35). Ўртача 90 дақиқада статистикага қарасангиз ҳам, Испания турнирнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолмоқда.

• xG статистикасига кўра, энг кўп голли вазиятларни испанлар яратган (10,2 та кутилган голлар). Германия (9,7) ва Португалия (9,5) ушбу кўрсаткич бўйича кучли учликдан жой олган. Қолганларда кутилган голлар саккизтадан кам. 

• Турнирда қолган футболчилар орасида фақат иккитаси учта огоҳлантириш олди. Ва иккаласи ҳам испанлар (Дани Карвахал ва Родри).

• Испанлар энг кўп қоида бузган (74). Сариқ карточкалар борасида ҳам пешқадамлик қилмоқда (13).

Франция: аниқ узатмаларда энг яхшиси

• Франция миллий жамоаси ўйиндан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади ва худди шундай ўзи рақиб дарвозасини ишғол этмади ҳам. 

• Лекин французларда вазиятлар етарли — улар хавфли узатмалар бўйича пешқадамлик қилишмоқда (5 та ўйинда 294 та). Иккинчи ўринда испанлар жойлашган (275).

• Евро-2024 да ҳеч ким Килиан Мбаппедан (16) кўра муваффақиятли дриблинг амалга оширмаган. Белгиялик Жереми Доку ҳам худди шундай кўрсаткичга эга.

• Евро-2024да аниқ пасларнинг энг яхши фоизини французлар (88,5%) қайд этиб туришибди. 

• Турнирда қолган ўйинчилар орасида Орелиен Чуамени рақиб майдонида олдинга узатмалар бўйича пешқадам (68). У бу борада фақат турнирни тарк этган Тони Кроосдан (74) ортда.

Англия: энг кўп қоидабузарлик ва тўп узатиш