Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, Тошкент шаҳридаги 4 та олийгоҳга раҳбарлар тайинланди.

Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

  • Агриппина Васильевна Шин 2017 йилдан мактабгача таълим вазири, 2023 йилдан Мактабгача таълим агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди. Агентлик фаолияти ўтган ҳафта тугатилганди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдор Содиқович Йўлдошев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.