Йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарар қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг "Ички қатновдаги поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарарларни давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчилар ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш хизматлари, юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчилар ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилиши қайд этилган.
Ҳужжат билан ички қатновдаги поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарарни давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланган. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
● ташувчининг ички қатновдаги поездларда йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан кўрган зарарларини ҳисоблаш;
● ушбу зарарларни давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилишни кўриб чиқиш;
● компенсацияни тўлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
2025 йил 1 декабргача темирйўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматларга нархни аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда хизмат кўрсатиш сифати ва операцион самарадорликни оширишга қаратилган рағбатлантириш механизмларини (бонус), шунингдек аванс тўловларини киритиш услубиятини қўллаш жорий этилади.
2026 йил 1 июлгача темир йўл транспортида ички йўналишларда қатнайдиган поездлар бўйича давлат буюртмаси асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш шартномаларини (Public service agreement) тузиш ва молиялаштириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бунда 2027 йилдан бошлаб давлат бюджетидан компенсация маблағлари фақат ички йўналишларда қатнайдиган поездларда йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари асосида молиялаштирилади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия Эроннинг Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилиш режалари ҳақида билмаган
Жаҳон | 12:11
-
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади
Жаҳон | 11:52
-
Электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади
Ўзбекистон | 11:49
-
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди
Жаҳон | 11:44
Мавзуга оид

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди

12:24 / 26.01.2025
2024 йилда Тошкент метросида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

16:07 / 16.01.2025