Жаҳон | 14:13 / 25.07.2024
4242
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина ракета дастури муваффақияти ҳақида маълум қилди

Украина ҳамкорларнинг таъминотига таянмасдан, ўз ракеталаридан фойдаланиш имкониятига яқинлашмоқда, деди президент Зеленский. Россия қўшинларини «барча мавжуд йўналишда» нишонга олиш керак, дея қўшимча қилди у.

Фото: BENJAMIN CREMEL / REUTERS / SCANPIX

Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг ўз узоқ масофали ракеталарини яратиш ва ишлаб чиқаришдаги муваффақиятларини маълум қилди. «Бизнинг ракета дастуримиз яхши ҳаракат қилмоқда ва бу қийин вазифа бўлса-да, аста-секин ўз ракеталаримиздан фойдаланиш қобилиятига яқинлашмоқдамиз», деди у 23 июл, сешанба куни кечки видеомурожаатида.

Зеленский: Россия позицияларини «бутун чуқурликда» нишонга олишни таъминлаш керак 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳамкорлардан ёрдам олиш билан бир қаторда, «барча воситалар ва бор кучи билан Россия қўшинларини, уларнинг моддий-техник таъминотини доимий самарали нишонга олиш учун ўз ечимларини қидирмоқда».

Бу ерда мақсад «максимал мудофаа мустақиллиги», чунки бу «самарали иттифоқчиларни топиш ва ўз манфаатларини рўёбга чиқаришни осонлаштиради», дея қўшимча қилди Украина президенти. 

Украинанинг бир қатор ғарбий ҳамкорлари унга Россия Федерацияси ҳудудига зарба бериш учун етказилган қуроллардан фойдаланишга рухсат тақдим этди, аммо истиснолар мавжуд. Шу билан бирга, Украина зарурий қурол-яроғ етказиб бериш кечиктирилаётгани ҳақида бир неча бор маълум қилган. Бундан ташқари, Германия узоқ масофали TAURUS ракеталарини Киевга беришдан бош тортмоқда. 

Мавзуга оид