Жаҳон | 11:39 / 02.08.2024
9722
2 дақиқада ўқилади

Иля Яшин озод этилганидан кейинги илк фотони намойиш этди

Ғарб билан алмашув доирасида озод этилган россиялик сиёсий маҳбусларнинг асосий гуруҳи Германиядаги Кёлн аэропортига қўнган.

Фото: Иля Яшин

Россия ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги алмашув доирасида озод этилган россиялик мухолиф сиёсатчи Иля Яшин ўз телеграм-каналида илк фотони намойиш этди. 

«Тез орада барчасини айтиб бераман. Ҳозирча эса мен учун қайғурган барчага раҳмат. Барчангизни қучиб қоламан!» — деган сиёсатчи ўз телеграм-каналида.

Фотосуратда Яшин Навалнийнинг Барнаулдаги штаби собиқ координатори Вадим Останин, шунингдек Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбарлари Мария Певчих, Леонид Волков ва Иван Жданов билан бирга акс этган.

Кўп ўтмай Мария Певчих Яшин билан алоҳида тушган суратини, шунингдек, қамоқдан озод этилган яна бир сиёсий маҳбус Саша Сколиченко билан суратини эълон қилди.

  • 1 август куни Россия ва Ғарб мамлакатлари кенг кўламли маҳбуслар алмашувини ўтказди. Шу куни россиялик сиёсий маҳбуслар бўлган самолёт Германиянинг Кёлн шаҳридаги аэропортга келиб қўнди.
  • РФ ҳукумати Германия ва АҚШга Владимир Кара-Мурза, Иля Яшин, Олег Орлов, Андрей Пивоваров, Саша Скочиленко, Лилия Чанишева, Ксения Фадеева, Вадим Останин, Кевин Лик, Демур Воронин, Герман Мойжес, АҚШ фуқаролари Пол Уилан, Эван Гершкович, Алсу Курмашева, Германия фуқароси Патрик Шебелни топширган. Шунингдек, Беларус Германия фуқароси Рико Кригерни қайтарган.

Мавзуга оид