Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшин Берлинда кузатувга тушгани ҳақида гапирди
Мухолифатчининг сўзларига кўра, уни Берлин кафеларидан бирида кузатиб боришган. Яшин айтишича, у Германия ҳукумати томонидан тақдим этилган шахсий ҳимоядан бош тортган.

Фото: Markus Schreiber
Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган россиялик мухолифатчи ва собиқ сиёсий маҳбус Иля Яшин Германия ҳукумати томонидан тақдим этилган шахсий ҳимоядан бош тортганини айтди. Сиёсатчи Берлиндаги ҳаёти ҳақида 8 сентябр, якшанба куни чоп этилган Funke медиа-гуруҳи газеталарига берган интервюсида гапирди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у уй-жой ва хавфсизлик билан таъминлаш таклифини қабул қилмаган. «Менимча, Германияда солиқ тўловчилар ҳисобидан яшаш ўринли эмас», - деди Яшин ва ҳатто Москвада ҳам унинг қўриқчилари бўлмаганлигини қўшимча қилди.
«Биламан, россиялик агентлар ва қотиллар ҳар қандай жойда бўлиши мумкин», - деди у. Яшиннинг сўзларига кўра, у дўсти билан Берлиндаги кафелардан бирида ўтирганида, қўшни столда ўтирган эркак қўл телефонини олиб, уни видеога ола бошлаган. «Ишончим комилки, бу одам кафеда оддий меҳмон бўлмаган, балки айғоқчилик қилган», — деди Яшин.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, у эркакни мобил телефонига суратга олган ва суратларни Берлин полициясига берган.
«Ғарб ва Россия мухолифати Украинани қутқариш учун ҳамма нарсани қилиши керак»
Яшин уруш ҳақида гапирар экан, Ғарб ва Россия мухолифати «Украинани қутқариш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак»лигига ишонч билдирди.
«Агар биз Россия раҳбариятига Украинани ўзлаштиришига имкон берсак, у ҳолда у бошқа мамлакатлар олдида ҳам тўхтамайди, «У Украина билан қаноатланади» деган иллюзия бўлмаслиги керак», - деди сиёсатчи. «У тўхтамайди ва вайронагарчиликни давом эттиради - ва ҳар қандай танқидчиларга янада қаттиқроқ муносабатда бўлади», деди Яшин.
Яшин Германияда сиёсий бошпана олишдан бош тортди
Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган россиялик мухолифатчи ва собиқ сиёсий маҳбус Иля Яшин Германиядан сиёсий бошпана олиш таклифини рад этганини айтди. Сиёсатчи 20 август куни Bloomberg агентлигига интервю берди.
Яшиннинг сўзларига кўра, бошпана олишга рози бўлиш унинг Россияга қайтиб кела олмаслигини билдиради. Германия Ички ишлар вазирлиги изоҳ беришдан бош тортди.
Агентликнинг таъкидлашича, мухолифатчи Германияда яшаш учун рухсат сўраган ва Европа расмийлари орасида Россия президенти Владимир Путин режимига алоқадор шахсларга нисбатан санкцияларни кенгайтириш учун лоббичилик қилмоқчи. «Фақат 2000 киши санкция остида, лекин 20 минг бўлиши керак», - деди Яшин.
Россия ва Ғарб ўртасида маҳбуслар алмашинуви
Сиёсатчининг сўзларига кўра, у алмашишга тайёргарлик кўриш учун Москвадаги тергов изоляторига ўтказилганда, Конституция қоидаларига асосланиб, Россияда қолишни талаб қилиб, ариза ёзган. Баёнотга эътибор берилмади ва у ишга илова қилинган муддати ўтган Россия паспорти билан самолётга олиб борилган.
«Алмаштириш куни ёнимга бир неча махсус кучлар вакили келди ва улар мени гўшт каби жойлаб, боғлаб, жўнатишларини англадим», деди у. «Улар менга: «Агар сиз (Россия Федерациясига) қайтсангиз, бошқа сиёсий маҳбуслар ҳеч қачон озод этилмайди. Агар қайтиб келсангиз, алмашинув бўлмайди», деди», — дея қўшимча қилди сиёсатчи.
1 август куни Анқарада Россия Федерацияси ва Ғарб давлатлари ўртасида кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Айирбошлаш доирасида Россия 16 кишини озод қилди, улар орасида сиёсий маҳбуслар Владимир Кара-Мурза, Иля Яшин, Олег Орлов ва бошқалар, америкалик журналистлар Эван Гершкович ва Алсу Курмашева, шунингдек, Россия ва Беларусда турли муддатларга қамалган Германия фуқаролари бор. Россияга 10 киши қайтди - Россия махсус хизматлари ходимлари, уларнинг икки фарзанди, киберфирибгарлар ва «ФСБ» ходими Вадим Красиков.
Мавзуга оид

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

14:15 / 08.05.2025
Россия Берлиндаги Карнеги маркази директорини қидирувга берди

10:45 / 18.04.2025
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади

14:49 / 10.02.2025