Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвоқда 6 яшар болани Damas уриб кетди
Бўстонлиқ туманида йўлга югуриб чиққан бола Damas уриб кетиши оқибатида турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Воқеа 27 июл куни соат тахминан 13:10 ларда, 4Р10 “Чорбоқ сув омбори ҳалқа йўли” автойўлининг 14-километрида рўй берган.
Тошкент вилояти ЙҲХБга кўра, “Дамас” ҳайдовчиси З.М. (1999 й.т., Янгийўл туманида яшайди) йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёдани (2018 й.т., Чиноз туманида яшайди) уриб юборган.
Натижада бола турли тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат видеосидан кўринишича, 6 ёшли бола йўл четида тўхтаган Cobalt автомобилидан тушиб келган. Автомобилдан аввалига эркак ҳайдовчи тушиб, машина ичидагиларга “тушма, тушма!” деб айтган, кейин ўзи йўлдан ўтган, унинг ортидан бир бола югуриб ўтган. Унинг ортидан югурган, ёши бироз кичикроқ иккинчи болани эса Damas уриб кетган.
Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026