Исроил армияси захирадаги аскарларга мажбурий сафарбарлик эълон қилди. Бу Исроил армиясида «жангчилар танқислиги» билан изоҳланмоқда, деб хабар берди Anadolu.

«Мудофаа вазири (Йоав Галлант) жангчилар етишмаслиги туфайли, аввал ҳарбий хизматдан озод қилинган ва чақирув ёшидаги захира аскарларига сафарбарлик эълон қилди», дейилади армия хабарида.

Қарор мунтазам ва захира қўшинларининг жанговар тайёргарлиги ҳолатини баҳолаш мақсадида, шунингдек, ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш режалари доирасида қабул қилинган.

Армия тайёргарлик тугагандан сўнг, захирадаги аскарлардан аризаларни қабул қилишни бошлайди. Ҳарбий хизматга яроқли деб топилган шахслар турли қисмларга тақсимланади.