Ўзбекистон | 08:10 / 21.08.2024
2957
1 дақиқада ўқилади

Президент Air Products билан шерикликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди

Бугунги кунда мамлакатда Air Products билан қўшма лойиҳалар портфели 2,5 миллиард доллардан ошди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни Air Products компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.

Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда мамлакатда Air Products билан қўшма лойиҳалар портфели 2,5 миллиард доллардан ошди.

Углеводородларни чуқур қайта ишлаш ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида илғор технологик ечимларни жорий этиш, шунингдек, энергетика ва кимё тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Мавзуга оид