Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланадиган кунларда мамлакат аҳолиси кетма-кет 3-4 кун дам олади.
Президент фармонига кўра, 2026 йил 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади.
🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни
🔴 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни
🔴 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни
🔴 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни
2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни.











