Ўзбекистон | 07:37 / 12.09.2024
10349
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти прокурори Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди

Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади. Козим Тўлаганов ушбу лавозимдан озод этилди.

Фото: Қурилиш вазирлиги

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари тайинланди.  

Қурилиш вазирлиги хабарига кўра, ушбу лавозимда Сирожиддин Эшқувватов иш бошлади.

Тайинловга қадар С.Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

Ўз навбатида, Козим Тўлаганов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган. 

2011−2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эшқувватов 2022 йилнинг декабрдан тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган, 2023 август ойида Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланган. 

Мавзуга оид