Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда кузатилган тўфон оқибатида жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
"Яги" тўфони Таиланд ва Мянмага етиб келиши натижасида ҳар икки давлатнинг шимолий штатларида сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари кузатилди.
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, тошқинда сув сатҳи 1 метрга етди ва у жуда кучли оқимни юзага келтирди.
Кучли ёмғир ва ундан кейинги сув тошқини Таиланд шимолида иккита кўчкига сабаб бўлди. Кўчки оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 9000 га яқин хонадон селдан жабр кўрди.
Таиланд ваколатли идоралари томонидан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда, хусусан, Таиланд-Мянма чегарасидаги Сай дарёси яқинида аҳолига эҳтимолий эвакуацияга тайёргарлик кўриш тавсия қилинган.
Таиланднинг табиий офат кузатилган ҳудудларида яшовчи ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари орасидан сув тошқини ва кўчки натижасида жабр кўрганлар аниқланмади.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026