Ўзбекистон | 14:50 / 16.09.2024
4310
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди

Спектакл намойиши Лондондаги Колизей театрида бўлиб ўтди. Бунгача картина Дубай, Истанбул, Дортмунд, Париж каби шаҳарларда ҳам саҳна юзини кўрганди.

Фото: Видеодан кадр

Лондондаги Колизей театрида 14 сентябрь куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон миллий балети иштирокида “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” спектакли намойиш этилди. Ушбу тадбир спектаклнинг Британиядаги илк намойиши ҳисобланади.

Немис хореографи Раул Раймондо Ребек томонидан яратилган спектакл Буюк Британия маданий саҳнасида муҳим воқеа бўлди.

Лазги” томошабинларга афсонавий Ипак йўли манзарасида муҳаббат ва ўлмас руҳ ҳақидаги абадий ҳикояни тақдим этди, дейилади Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарида.

Таъкидланишича, Марказий Осиё халқ анъаналари ва маданиятини ўзида мужассам этган ушбу рақс ўзининг кучли хореографияси, ажойиб ёруғлик акс-таъсирлари ва чуқур ҳиссий кўтаринкилиги билан томошабинларни ҳайратга солган.

“Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” биринчи марта Dubai Opera саҳнасида намойиш этилган ва кейинчалик Истанбул, Дортмунд, Париж, Санкт-Петербург ва Москвада саҳна юзини кўрган.

Мавзуга оид