Европада кучли сув тошқинлари — фотосуратлар
Кучли ёмғир минглаб уйларни сув остида қолдирди, ҳалок бўлганлар бор.
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида — кучли сув тошқинлари рўй бермоқда. Дам олиш кунларида материк узра «Борис» бўрони ўтди ва кучли ёмғирлар бошланди. Табиий офатдан энг кўп зарарни Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия, Венгрия давлатлари кўришмоқда. Ушбу мамлакатлардаги кўплаб шаҳарлар ва қишлоқларни тўлиқ сув босган, ўн минглаб кишилар электр энергиясисиз қолган. Полша ва Чехияда икки тўғон бузилиб кетган. Вена атрофидаги ҳудудлар ҳалокат зонаси деб эълон қилинди. Братиславада фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Қатор регионларда расмийлар фуқароларни шошилинчда эвакуация қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган (Австрияда қутқарув амалиётида иштирок этган ўт ўчирувчи, Полшада бир киши, Руминияда беш киши). Чехияда бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
12:36 / 13.01.2025
Руминлар президентлик сайловлари натижалари бекор қилинганига қарши норозилик билдиряпти
23:14 / 12.01.2025
Полшада ўтган йил йўқолган миналар IKEA дўконидан топилди
16:00 / 10.01.2025
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
08:30 / 10.01.2025