“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда
Kun.uz'га Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов экани айтилган аудио ёзув келиб тушди. Унда тумандаги ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун 3 млн сўмдан пул ушлаб қолинаётганини эшитиш мумкин. Раҳмоновнинг ўзи буни рад қилди.
Kun.uz’га Китоб тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларидан мурожаат келиб тушди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов топшириғи билан етакчилардан пахта терими учун пул йиғилаётгани маълум қилинган.
“Ёшлар ишлари агентлиги Китоб туман бўлими бошлиғи ходимлардан сўрамасдан, ҳеч қандай тушунтиришсиз аванс пулларимизни нақд кўринишида олиб қўймоқда. У ҳар бир етакчидан 3 млн сўмдан ушлаб қолинишини айтиб, сентябр ойи учун аванс пулларимизни бермасдан, ведомостга қўл қўйишга мажбурлади”, дейилади мурожаатда.
Мурожаат билан тақдим қилинган аудиода бўлим ҳисобхонасига аванс пулини олиш учун борган Самариддин Абдухалилов исмли ёшлар етакчисининг Соҳиб Раҳмонов билан суҳбатини эшитиш мумкин. Ҳисобчи унга 2,3 млн сўмлик аванс пулидан 1,5 млн сўм камлигини, бўлим раҳбари Соҳиб Раҳмонов пахта учун олиб қолганини айтган.
Етакчи ва бўлим раҳбари ўртасидаги суҳбат шундай кечган:
- “Ака, келгандим, пахтага пул ушлаб қоламиз деяптилар.
- Ҳа, жўра, тўғри, кеча сизга айтувдим-ку, нима жиннини ёқасиз?
- Менинг шароитимни биласиз-ку, қарз олиб бердим 5 санага.
- Жиралламанг, жўра, ҳамма қаторисиз, ўйламанг.
- Қандай ҳамма қаториман, ака, рўзғоримда ҳеч нарса йўқ, кредитимни ёпишим керак.
- Ҳа, жўра, бировнинг номига кредит олма.
- Ўзимнинг номимга олганман, ака, бировнинг номига эмас.
- Шанғиллама, овозингни тушир, жўра, ўтказиб қўйган жойинг бўлса айт, қайтариб берай.
- Кимдан сўраб нақд пулга чиқарилган ведомостлар?
- Э, жириллама деяпман, кўп гапирма.
- Ҳозир 1,5 млн олиб қоляпсизми?
- Ҳа, жўражон, қиласан-да энди, нима қилишим керак?
- Шароитимни биласиз-ку менинг, ака. Уйимда бошқа ҳеч ким ишламайди, етим бола бўлсам, бошида 1,5 млн сўм қарз олиб бердим, ўша қарзимни беришим керак. Етмайди-ку, Соҳиб ака.
- Э, жириллама, Самар, бунча гапни кўпайтирасан?
- Бундай бўлса умуман керак эмас.
- Керак бўлмаса, олмасанг олма, жўра, пластигингга тушади ана шу пул.
- Ҳамма шароитидан келиб чиқиб иш қилади-да, Соҳиб ака.
- Ҳеч кимнинг шароитидан келиб чиққанимиз йўқ, ҳамма бир хил. Сенинг шохинг йўқ иккита”.
Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Соҳиб Раҳмоновнинг ўзи билан ҳам боғланди. У таҳририят журналисти билан суҳбатда пахта терими учун пул йиғилаётганини инкор қилиб, бундай топшириқ бермаганини айтди.
Маълумот учун, Соҳиб Раҳмонов 2023 йилнинг июл ойида Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари лавозимига тайинланган. Туман маҳаллаларида 59 нафар ёшлар етакчиси фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди
Жаҳон | 08:03
-
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
Жаҳон | 07:56
-
Исроилнинг Ғазога эрталабки ҳужуми оқибатида 29 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:44
-
БМТ: Ғазода атиги 4,6 фоиз фойдаланишга яроқли экин майдони қолди
Жаҳон | 07:41
Мавзуга оид

15:31 / 20.06.2025
Президент Китобдаги олтин конини аукцион асосида тадбиркорларга бериш бўйича топшириқ берди

14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

22:00 / 25.03.2025