Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон бу йўналишда Марказий Осиёнинг «чорловчи нуқтаси» сифатида тарғиб қилинади. «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади. Тиббий ва соғломлаштириш муассасалари фаолияти рағбатлантирилиб, уларнинг ягона реестри ишга туширилади. Меҳмонхоналар каби юлдузли санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.
Давлат раҳбари булар бўйича ҳужжат лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва ижросини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
















