Жаҳон | 08:10 / 02.10.2024
8237
1 дақиқада ўқилади

Тел-Авивда икки киши ўткинчиларга қарата ўт очди

Тел-Авив жанубий чеккасидаги Яффода содир этилган ҳужумда олти киши ҳалок бўлди, камида тўққиз киши яраланди. Ҳужумчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўлдирилган, деб ёзади The Jerusalem Post.

Фото: The Jerusalem Post

1 октябр, сешанба куни Тел-Авив жанубий чеккасидаги Яффода содир бўлган отишмада олти киши ҳалок бўлди, камида тўққиз киши яраланди, деб хабар берди полиция. Ярадорлардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Икки киши ўткинчиларга қарата автоматлардан ўқ узган. The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, ҳужумчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўлдирилган.

Исроил матбуотига кўра, ҳужумчилар кўчада ўт очишдан олдин трамвайда ўқ узган, улар чиқишда кузатув камераси томонидан тасвирга олинган. Полиция воқеа содир бўлган ҳудудда отишма содир этганларнинг камида яна бир шериги бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тел-Авивдаги отишма Эрон томонидан амалга оширилган кенг кўламли ракета ҳужуми сабабли Исроилда ҳаво тревогаси эълон қилиниши фонида содир бўлди. Исроилга жами 200 га яқин ракета учирилди.

Мавзуга оид