Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистон ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали ноқонуний равишда расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У мазкур хизмат эвазига 31 200 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида ушбу маблағнинг 4 200 долларини у ўзида қолдириши, қолган 27 минг долларни эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқарога бериши кераклиги аниқланган.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, иккинчи шахс ҳам 27 минг долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.