Сербия давлати қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Номзодлар соҳа бўйича 3 йилдан 5 йилгача иш тажрибаси бўлиши, инглиз ёки рус тилларида эркин мулоқот қилиши (инглиз тилига устунлик берилади) ва 50 ёшгача бўлиши керак.

Иш ҳақи 700−800 еврони (нетто) ташкил қилади. Ҳафтада 6 иш кун бўлиб, ишловчилар бепул яшаш жойи ва тиббий суғурта билан таъминланади. Виза расмийлаштириш учун тўлиқ ёрдам берилади.