Жаҳон | 12:50 / 21.10.2024
2036
2 дақиқада ўқилади

Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда

Мамлакат ҳудудининг 80 фоизи электр энергиясидан маҳрум, бир қатор шаҳарларда блэкаут 30 соатдан бери давом этяпти.

Фото: Norlys Perez / Reuters

Кубадаги миллионлаб кишилар мамлакат бош иссиқлик электр станциясидаги носозлик туфайли электр энергиясиз қолмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 18 октябр куни Матанзас шаҳридаги «Антонио Гитерас» иссиқлик электр станциясида юз берган авария деярли бутун мамлакатни электр энергиясидан узиб қўйган.

Расмийларнинг хабар беришича, қизғин ишлардан сўнг электр энергияси мамлакатнинг айрим ҳудудларига, хусусан, пойтахт Ҳаванага етказиб берила бошланган. Бироқ, мамлакатнинг 80 фоизи электр таъминотисиз қолмоқда, баъзи шаҳарларда 30 соатдан кўпроқ вақт давомида узилишлар мавжуд.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кадрларда Ҳаванадаги Хосе Марти халқаро аэропорти тўлиқ қоронғиликда акс этган.

Энергетика сектори вакиллари Куба президенти Мигел Диас-Канел раислигида йиғилиб, мамлакат бўйлаб электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш бўйича кейинги қадамларни баҳолашди.

Куба электр станцияларининг носозлиги туфайли тез-тез электр узилишларини бошдан кечирмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, 40 йил аввал Собиқ Иттифоқ қурган электр станцияларга етарлича техник хизмат кўрсатилмагани туфайли муаммолар такрорланмоқда.

Энергетика ва конлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда йилига 8 миллион тонна ёнилғи истеъмол қилинади, шундан атиги 3 миллион тоннаси маҳаллий ишлаб чиқаришга тўғри келади.

Иқтисодий эмбарго туфайли Куба энергияга бўлган эҳтиёжнинг катта қисмини Венесуэла, Россия ва Мексикадан олади.

Сўнгги йилларда Куба ҳукумати электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида сузувчи электр станцияларни ижарага олишни бошлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди