Жамоат хавфсизлиги, халқ осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги алоҳида хизматлари учун ички ишлар органлари ходимларининг бир гуруҳи Шавкат Мирзиёев фармони билан тақдирланди.
Жумладан, ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.
Шунингдек, «Мардлик» ордени билан
- Мардонкулов Нодиржон Кодиржонович (марҳум) - Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
«Дўстлик» ордени билан
- Горбацевич Виктория Александровна - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси
«Жасорат» медали билан
- Муродов Журабек Мухамадиевич - Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари
- Суяров Шерзод Рахматуллаевич - Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
- Аскаров Уктам Бахромович - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
- Қодиров Сайидакбар Махаматсодиқович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори
- Қўшбармоқов Улуғбек Сангирқулович - Ички ишлар вазирлиги Марказий тергов ҳибсхонаси ходими
- Мирсадиков Дилмурод Мирхамдамович - Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
- Муйдинова Гулнора Тошпулатовна - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти
- Сайидов Нодирбек Баҳодирович - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи

















