Учрашувда Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим йўналишларида ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
Мирта Еленц Жупан Ойбек Шахавдиновнинг ушбу лавозимга тайинланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди ва унга ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.
Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди. У 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.
















