Миср Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ва бир неча асирларни озод этишни таклиф қилди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирада жазоирлик ҳамкасби Абделмажид Теббун билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Муваққат келишувга эришилгач, 10 кун ичида Ғазода тўлиқ оташкесимга ўтиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиши керак», — дейди сиёсатчи.