Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
Июл-сентябр ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, II чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди.
Фото: Kun.uz
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республика автомобил бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди.
2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошган бўлса-да, 2023 йилги даражада эмас.
Хусусан, июл-сентябр ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, II чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 19,9 фоиз кам.
Таҳлиллар тижорат банклари томонидан ажратилган автокредитлар ва аҳолининг тасарруфдаги даромадлари автомобил бозоридаги фаоллик даражасига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири эканлигини кўрсатди.
Хусусан, 2021 йил январ ойидан 2024 йил сентябр ойигача бўлган даврда давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони ва аҳолига ажратилган автокредитлар ҳажми ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,72), шунингдек, аҳоли даромадлари ва автомобиллар савдоси ўртасида (корреляция коэффициенти = 0,42) мавжудлиги аниқланди.
Мавзуга оид
17:10 / 04.03.2026
“Фақат Рамазонда ишлайди” — Ёвқочар бозоридан репортаж
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
13:08 / 14.02.2026