Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Фуқаролар учун бюджет" нашрининг кейинги йил учун ишлаб чиқилган лойиҳасини эълон қилди.
2025 йилда давлат бюджети даромадларининг қарийб тўртдан бир қисми ОКМК ва НКМК ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда. Бу икки комбинатнинг бюджет шаклланишидаги ўрни 22,9 фоиз бўлиши прогноз қилинган.

2023-2025 йилларда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети тушумларидаги улушининг прогноз кўрсаткичлари қуйидагича ўзгарган (рақамлар – фоиз кўрсаткичлари):
| Йирик солиқ тўловчилар | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил |
| Навоий кон-металлургия комбинати | 14,8 | 12,4 | 17,7 |
| Олмалиқ кон-металлургия комбинати | 8,1 | 5,8 | 5,2 |
| "Ҳудудгазтаъминот" | 1,2 | 1,3 | 1,5 |
| "Ўзбекнефтгаз" | 1,8 | 2,5 | 1,5 |
| "UzGasTrade" | 1,4 | ||
| "UzAuto Motors" | 0,9 | 1 | 1,3 |















