Фан-техника | 17:00
1356
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда HAVAL автомобил брендининг дилерлик конференцияси бўлиб ўтди

2024 йил 22 ноябр куни Тошкентда HAVAL автомобил бренди дилерлик конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда бренднинг расмий шахслари ва бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган дилерлик марказлари вакиллари иштирок этди.

Фото: HAVAL

HAVAL ADM-ASTER автомобил брендининг биринчи расмий дилерлик маркази Тошкент шаҳри Олмазор туманида очилганди ва бу Ўзбекистонда HAVAL брендининг муваффақиятли кенгайишига замин яратди. Бугунги кунда дилерлик тармоғи Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз, Бухоро, Навоий, Наманган ва Фарғона каби шаҳарларда 10 га яқин марказларни ўз ичига олиб, мамлакат ҳудудлари аҳолисига замонавий автомобиллар харид қилиш имконияти ва юқори сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Дилерлик марказлари фаолиятининг дастлабки уч ойи (2023 йил октябр-декабр ойлари) давомида 169 дона кроссовер сотилган. 2024 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, умумий сотилган автомобиллар сони 2393 тани ташкил этмоқда ва бу ўзбекистонликларнинг брендга бўлган талаби ортиб бораётгани, бренд стратегияси ва бозорга мослашуви муваффақиятли эканини тасдиқлайди.

Дилерлик конференциясида Ўзбекистонда 2025 йилда HAVAL брендини ривожлантиришнинг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан:

● дилерлик тармоғини кенгайтириш – Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида янги марказлар очилиши режалаштирилиши, HAVAL автомобилларини харид қилишни янада кенг доирадаги мижозлар учун қулайлаштиради;

● маркетинг фаолияти, шунингдек, мижозлар ва уларнинг оилалари учун лоялликни ошириш ва бренд атрофида қулай муҳит яратишга қаратилган тадбирлар;

● юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган янги ва замонавий моделларни бозорга чиқариш;

● дилерлар ишини мақбуллаштириш – тадбир иштирокчилари хизмат кўрсатиш сифати, савдо самарадорлиги ва мижозлар билан ўзаро алоқа муносабатлари сифатини ошириш йўлларини муҳокама қилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, дилерлик конференцияси ўзаро тажриба алмашиш, эришилган ютуқларни муҳокама қилиш ва кейинги ўсиш жараёни учун янги ечимларни излаш учун платформага айланди. HAVAL бренди мамлакат аҳолисига инновацион технологиялар, қулайлик ва ишончлиликни таклиф этган ҳолда, Ўзбекистон автомобил бозорида ўз иштирокини фаол ривожлантиришни мақсад қилиб олган.

HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан сиз haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVAL’нинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид