Трамп қизлари Иванка ва Тиффани «борган жойида тош қотсин» деган чоғи икки қизининг қайнатасига Оқ уйда лавозим берди. Чарлз Кушнер Францияда элчи, ливанлик Массад Булос Яқин Шарқ бўйича маслаҳатчи бўлади. У 6 йил аввал Ливан парламентида «Ҳизбуллоҳ»га иттифоқчи бўлган насронийлар партиясидан номзодини кўрсатмоқчи бўлганди.

Kun.uz'нинг навбатдаги видеошарҳида мана шу ҳақда сўз боради. Видеони YouTube-каналимизда томоша қилинг.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов