Россияда фарзандини қийноққа солган ўзбекистонлик аёл қамалди
Россияда фарзандини муттасил равишда қийнаб келган ўзбекистонлик аёл 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2024 йил бошларида ижтимоий тармоқда ва қатор ОАВда ёш болани аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалганди. У Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи А.Г. экани, 2016 йилдан бери Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келиши аниқланганди. Видеотасвирдаги бола эса уларнинг 2019 йилда туғилган қизи Р.Х. бўлган.
Ўзбекистон болалар омбудсмани Бош прокуратурага киритган сўрови асосида Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск шаҳри тергов бошқармаси томонидан А.Г.га нисбатан Россия Жиноят кодекси 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, А.Г. 117-модда (қийнаш) 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Қийноқлардан азият чекиб келган 1,5 яшар бола 2021 йил августида вафот этган. Онаси тиббий муассасага хабар бермай, болани ўзбошимчалик билан кўмган.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Хитойга тегишли 50 та компанияни санкциялар рўйхатига қўшди
Жаҳон | 19:04
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
-
Энди шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган тарзда бузилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради
Ўзбекистон | 18:29
-
Дания тарихда илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақириш бошланади
Жаҳон | 18:26
Мавзуга оид

23:26 / 25.03.2025
Ғарб санкциялари Россияни қарийб 500 млрд доллар даромаддан маҳрум қилгани айтилмоқда

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

11:02 / 25.03.2025
ОАВ Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралар бўйича қўшма баёноти қачон эълон қилинишини аниқлади

08:52 / 25.03.2025