Ўзбекистонда хусусий ва давлат секторининг ўта тезкор ва кенгайтириладиган булутли хотира ва ҳисоблаш қувватларига бўлган талабнинг ортиб бориши туфайли Beeline Business fortifAI’ни ишга туширмоқда. Ушбу ечим мамлакатда маълумотларни хавфсиз қайта ишлаш ва сақлаш имкониятини таъминлайди. Платформа маълумотларни узлуксиз қайта ишлаш ва сақлаш, булутдаги захиралаш, маълумотларнинг йўқолиши ва рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

"Рақамли бизнес имкониятларини кенгайтириш учун янги инфратузилма — fortifAI’нинг пайдо бўлиши мамлакатдаги компаниялар, давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга ўз бизнесини ўзгартириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган булутли хотира ва ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш имконини беради," – дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин. "Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини амалга ошириш учун мамлакатда аллақачон Beeline Business жамоасидан fortifAI маҳсулотимиз каби ишончли ва ҳамёнбоп булутли платформаларга талаб бор. Кенг турдаги иловалар ва виртуал хизматлар учун зарур бўлган компьютер қуввати Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилган бўлиб, бу глобал замонавий технологик ечимлар билан ишлашда қонуний талабларга риоя қилиш имконини беради."

Beeline Uzbekistan’дан fortifAI корпоратив фойдаланувчиларга гиперконвергент виртуаллаштириш ечимларининг етакчи провайдери бўлган Nutanix дастурий ечими асосида илғор булутли IT хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Корпоратив мижозлар чакана савдо маълумотлар базаларини, маркетплейсларни, электрон ҳужжатларни бошқариш дастурларини ва кўп сонли фойдаланувчиларга эга бўлган иловаларни, масалан, чипта агрегаторларини, банк-молия хизматларини ва бошқа бизнес сегментларини қайта ишлаш ва сақлаш учун мўлжалланган осон кенгайтириладиган, носозликларга бардошли виртуал инфратузилмага эга бўлишади.

Уч карра репликация коэффициенти билан кластердаги иккита сервер бир вақтда ишдан чиққан тақдирда ҳам мижозлар маълумотлари ҳимояланади ва ресурсларни заруратга қараб кенгайтириш мумкин, бу эса бизнес харажатларини оптималлаштиради. Платформа сақлаш ва қайта ишлаш вазифаларини горизонтал ва вертикал масштаблашни қўллаб-қувватлайди.

"Биз мижозларимизга булутли хизматлар ва маълумот сақлаш учун кенг имкониятларни тақдим этамиз, бунда улар қурилмалар, бинолар сотиб олишлари ва юқори маошли ходимларни ёллашлари шарт эмас, буларнинг барчаси аллақачон Beeline Business’да мужассам. Тизимимизнинг муҳим афзаллиги шундаки, мижозлар Beeline Business билан боғлангандан кейин бир неча соат ичида ўзларининг виртуал маълумотлар марказига эга бўлишади. Барча маълумотлар булутли ҳудудларда сақланади, бу ерда мунтазам равишда захиралар яратилади ва хавфсизлик доимий равишда назорат қилинади, бу эса маълумотларнинг дахлсизлигини таъминлайди,"